Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Tергов бошқармаси томонидан ўқув машғулот ташкил этилди
Унда ички ишлар органларидаги маъмурий биноларда ташкил этилган сўровхоналардан фойдаланиш юзасидан Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмаси асосида вилоят ҳамда шаҳар-туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда профилактика инспекторлари иштирокида видеоселектор шаклида семинар машғулоти ташкил қилинди.
Тадбирда ходимларга “Айрим процессуал ҳаракатлар ёки бошқа тадбирларни ички ишлар органларининг маъмурий биноларида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” ги Ички ишлар вазирининг буйруғи етказилди.
Ўқув машғулоти давомида иштирокчиларга йўриқнома талабларига тўлиқ амал қилиш, амалиётда учрайдиган муаммолар юзасидан тушунчалар берилди.