Фарғона вилояти Қува туманида сайёр қабул ўтказилди
2021 йилинг 02 февраль куни Фарғона вилоятининг Қува тумани аҳолиси учун Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари майор А.Козимов раҳбарлигида Қува тумани Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун туман ҳокимлиги вакиллари, жамоат бирлашмалари ҳамда туман ИИБ раҳбарияти қатнашишлари таъминланди.
Қабул жараёнида жами 7 нафар фуқаролар турли соҳалар бўйича мурожаат қилишди, шулардан 6 таси терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатлари юзасидан, улардан 1 таси жойида ижобий ҳал қилинди, қолганлари эса ижрога қаратилди.
Ҳозирги вақтда тасдиқланган режа асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти