Фуқаролар учун навбатдаги қабул ташкиллаштирилди
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан бевосита мулоқот қилиш, фуқароларни соҳага доир қийнаётган масалаларини аниқлаш ва уларга қонуний ечим топиш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди.
Қабул давомида жами 111 та мурожаат келиб тушди. Терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ва дастлабки терговга оид 86 та, 3 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси,11 таси кадрлар масалалари ва 11 таси бошқа йўналишларга оид бўлди.
Тергов йўналишига оид мурожаатларнинг 24 таси (28 фоизи) қабул жараёнининг ўзида ҳал этилди, 20 таси (23 фоизи) юзасидан фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган қолган 42 та мурожаатлар (49 фоизи) эса иш юритувга олиниб, ижроси назоратга олинган ҳолда уларнинг қонуний ечимини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Тергов департаменти