Фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ташкиллаштирилди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланган режа-график асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Ё.Ж.Исабаев томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳага оид муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Элликқалъа тумани Халқ қабулхонаси биносида Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманларида яшовчи фуқаролар билан навбатдаги Сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимларнинг иштироки таъминланди. Қабул жараёнида фуқароларнинг жиноятчиликка қарши курашиш, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов соҳаларидаги муаммо ва таклифлари юзасидан мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилди. Сайёр қабул давомида фуқаролардан жами 16 та мурожаат келиб тушиб, уларнинг 14 таси яъни 87,5% ижобий ҳал этилди ва 2 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Айрим мурожаатларни ўрганиш ва вақт талаб этишини инобатга олиб, масъул идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди ва мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.