Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фуқароларнинг мурожаатлари навбатдаги қабулда ижобий ҳал этилди

Жорий йилнинг 30 январь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг тергов билан боғлиқ бўлган мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласида 1 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласини ташкил этади.

Мурожаатларнинг 2 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди 1 таси бўйича тушунтириш берилди.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар Тергов бошқармаси бошлиғи шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов бошқармасининг (75) 221-12-25 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим Н.Майдонованинг (97)111-56-11 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech