Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фуқароларнинг мурожаатлари навбатдаги виртуал қабулда ижобий ҳал этилди

Жорий йилнинг 03 февраль куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг тергов билан боғлиқ бўлган мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласида, 1 таси қабул қилинган қарордан норози масаласи ҳамда 1 таси дастлабки тергов тўлиқ олиб борилмаганлиги масалаларини ташкил этади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолган 2 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаатлари ижрога қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech