Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фуқароларнинг мурожаатлари навбатдаги виртуал қабулда ижобий ҳал этилди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Фарғона, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси қабул қилинган қарордан норози, 1 таси тергов ҳаракатлари тўлиқ олиб борилмаётганлигидан норози  ва 1 таси  етказилган моддий зарар қопланмаганлигидан норозилик масаласини  ташкил этади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди, 1 таси бўйича эса ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси

майор И. Тоиров

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech