Фуқароларнинг мурожаатлари навбатдаги виртуал қабулда ижобий ҳал этилди
Жорий йилнинг 07 июль куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Тошкент шаҳар, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида яшовчи фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси қабул қилинган қарордан, 1 таси мурожаатлари тўлиқ кўриб чиқилмаётганлигидан, 1 таси етказилган моддий зарар қопланмаганлигидан ва 1 таси тергов ҳаракатлари тўлиқ олиб борилмаётганлигидан норозилик масалаларини ташкил этади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси бўйича тушунтириш берилиб, 1 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 таси бўйича эса қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти