Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фуқароларнинг мурожаатлари навбатдаги виртуал қабулда ижобий ҳал этилди

Жорий йилнинг 12 май куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси тергов ҳаракатларидан норозилик, 1 таси қабул қилинган қарордан норозилик, 1 таси мурожаати тўлиқ кўриб чиқлмаётганлигидан норозилик масаласини ташкил этади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси бўйича тушунтириш берилиб, 1 таси қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech