Фуқароларнинг мурожаатлари навбатдаги виртуал қабулда ижобий ҳал этилди
Жорий йилнинг 31 март куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Хоразм, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси тергов ҳаракатларидан норозилик, 1 таси етказилган моддий зарар қопланмаганлигидан норозилик масаласида, 1 таси қабул қилинган қарордан норозилик масаласини ташкил этади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаати қабул қилиниб, ижрога қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти