Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари Наманган вилоятида бўлиб, «Даштбоғ» МФЙ бешлиги ва тадбиркорлар фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари полковник Яхёжон Абдулхаков Наманган вилоятига ташриф буюриб, Наманган шаҳрида жойлашган «Даштбоғ» МФЙ бешлиги фаолияти билан яқиндан танишиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда маҳалла бешлиги аъзоларига бир қатор топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган «Илҳомжон текстиль» ва «Мустафо севинг» ва Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган «Ифтихор кийим саноат» МЧЖлари фаолияти билан танишиб, тадбиркорларни фаолиятини янада қўллаб қувватлаш бўйича вилоят ИИБ масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Давлатобод тумани, «Юксалиш» маҳалласи ҳудудида жойлашган Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Наманган вилоятидаги янги қуриб ишга туширилган биносига ташриф буюрилиб, у ерда яратилган имкониятлар ва шарт шароитларни ўрганилиб, ушбу бинода ўтказилаётган тадбирлар давомида фуқароларни хавфсизлигини таъминлашда етарлича куч ва воситаларни жалб этиш лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech