Хўжайли туманида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
2021 йил 10 март куни, Хўжайли касб ҳунар коллежи биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси халқ қабулхонаси мудири С.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари М.Жуманов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник М.Рахматуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи А.Рахимов ҳамда туман барча сектор раҳбарлари томонидан Хўжайли тумани ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вазир ўринбосари М.Рахматуллаев томонидан бир нечта ёшларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, ёшларнинг “Ички ишлар органларига ишга кириш”каби масалалар кўриб чиқилиб, мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти