Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари билан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун, 02 июль куни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти томонидан “Ички ишлар органлари тергов бўлинмаларида процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар” мавзусида ички ишлар идоралари Тергов бўлинмалари шахсий таркиби орасида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Кун тартибига қўйилган асосий вазифалардан бири куни кеча Давлат раҳбари томонидан суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида қўйилган асосий талаб ва вазифалар кўриб чиқилиб, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари О.Т.Қулбеков томонидан Тергов бошқармалари раҳбарларига мамлакатда коронавирус касаллиги туфайли юзага келган пандемия шароитида иш фаолиятини тўғри ташкиллаштирилиши ҳамда одил судловни таъминлашга оид бир қатор кўрсатмаларни бериб ўтди.
Йиғилиш давомида тергов бўлинмалари томонидан йўл қўйилган бир қатор ишларга танқидий баҳо берилиб, келгусида ушбу ҳолатлар қайтарилмаслигини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бундан ташқари йиғилиш давомида О.Т.Қулбеков ЖПКнинг талабларидан келиб чиққан холда 7та мажбурий тергов ҳаракатларини видеотасвирга олиниши буйича назоратни кучайтириш масаласида масъул ходимларга бир қатор топшириқлар бериб ўтди.
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчилари томонидан кун тартиби бўйича қўйилган масалалар бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти