Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимидаги тергов бўлинмалари фаолиятини ўрганди
2021 йилнинг 18 март куни, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимидаги тергов бўлинмалари, яъни Жиззах шаҳар ва Зарбдор туманлари ИИБларига ташриф буюрди. Ташриф чоғида ИИБ биноларида ташкил этилган сўровхоналар фаолиятининг аҳволи ҳамда тергов бўлимлари хизмат фаолиятини ўрганди.
Жумладан, вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан ИИВнинг 16.06.2020 йилдаги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.09.2020 йилдаги кўрсатмаси ижроси бўйича туман ИИБда ташкил этилган сўровхона фаолиятининг умумий аҳволи, Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов идоралари ходимларининг хизмат хоналарида яратилган шароитлар, тергов бўлинмаси ходимларининг юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ҳамда жиноят ишлари, хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видео кузатув камерларининг ишлаш аҳволи, шунингдек, тергов бўлинмасида ташкил қилинган адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини ошириш бўйича бир қатор аниқ, манзилли топшириқ ва кўрсатмалар берди. Шунингдек, шу куни соат 17:00 да Жиззах вилояти прокуратураси биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 12 февраль куни ИИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Б.Б.Валиев раислигида Жиззах вилоятида жиноятчиликни жиловлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
2021 йил 18 март куни Жиззах вилояти ИИБ мажлислар залида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев иштирокида Бош прокуратуранинг жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2018 йилдаги ПФ-5566-сонли ва 10.08.2020 йилдаги ПФ 6041-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш жараёнида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда “Электрон жиноий ҳуқуқий статистика” ЯАТ ва е-материал электрон тизими билан ишлаш, шунингдек, ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар тўғрисида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти