Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.Абдулхаковнинг Самарқанд вилоятига ташрифи

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.Абдулхаков томонидан Самарқанд вилоятига ташрифи жараёнида, жорий йилнинг ўтган даврида вилояти ички ишлар органлари тергов бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчилликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари майор Ф.Исаров, подполковник А.Рахматов ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмалари раҳбарлари, терговчи ва суриштирувчилари иштирок этишди.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.Абдулхаков ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, жиноят ишлари бўйича сифатли тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳамда терговда адолатни таъминлаш борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, тергов раҳбарлари, терговчи ва суриштирувчиларнинг фаолиятлари чуқур танқидий таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, тергов тизимида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган, ўз хизмат вазифаларини бажаришга виждонан ёндашиб, ўзининг намунали хулқи, юксак маданияти ва юқори касб маҳорати билан раҳбариятнинг ишончига сазовор бўлаётган ва бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўла олган бир гуруҳ ходимлари мукофотланди.

Бундан ташқари, Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан суриштирувчи ва терговчиларга юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишлари учун 17 дона ноутбук, 9 та компьютер жамланмалари ва бошқа канцелария анжомлари топширилди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech