Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг Жиззах вилоятига ташрифи

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков раҳбарлигида мобиль гуруҳи, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.А.Саттаров ҳамда ҳудудий 3-сектор раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 15-16 май кунлари пандемия шароитида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб қувватлаш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ташкилий-амалий чора-тадбирлар жараёнини ўрганиш учун дастлаб Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Шароф Рашидов туманларига, иккинчи кун эса Ғаллаорол ва Бахмал туманларига ташриф буюрилди.

Жорий йилнинг 15 май куни вазир ўринбосари Я.Абдулхаков қурилиш ишлари олиб борилаётган Дўстлик тумани ИИБ биноси, 3-секторга қарашли Бунёдкор маҳалла биноси ва маҳаллабай ишлаш тизими, яратилган шароитлар, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган 100 ўринли тикув цехи ҳамда иссиқхоналарга бориб, янги иш ўринлари ва ишчиларга яратилаётган шароитлар билан танишиб, фуқаролар Д.Каттабеков ва Ш.Ильясовларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг турмуш тарзидаги муаммоларини ўрганди.

Шу билан бирга Саритепа маҳалласида жойлашган туман ИИБ бошлиғи И.И.Нурматовга бириктирилган 310 ўринли 16-сонли бошланғич таълим мактаб биносини бориб кўрди ва ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишиб, 3-сектор раҳбарига тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берди.

Бундан ташқари вазир ўринбосари Я.Абдулхаков Ш.Рашидов тумани ИИБга ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган сўровхона ва махсус тергов хонаси, Тергов бўлими хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, юритувидаги жиноят ишларини ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш ҳамда келгусида тергов сифатини ошириш,  профилактика инспектори ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берди.  

Ташрифнинг иккинчи, яъни 16 май куни дастлаб йўналиш бўйича қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Ғаллаорол тумани ИИБ биноси билан танишиш жараёнида ходимлар учун янги қуриб битказилган спорт зал ва иссиқхонани кўздан кечириб, Тергов бўлинмасининг юритувидаги жиноят ишларини ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, Қипчоқсув ҚФЙ Каттасой қишлоғида жойлашган 3-сектор ИИБ бошлиғи Б.А.Наимовга бириктирилган 136 ўринли 76-сонли бошланғич таълим мактабда яратилган шароитлар билан танишди.

Вазир ўринбосари Я.Абдулхаков Бахмал тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант Т.Хўжаяровнинг хизмат хонасидаги шароит ва амалга ошираётган ишлар, шунингдек, хизмат уйига борилганда унинг оила аъзолари билан учрашиб, яшаш шароитлари билан танишиш баҳонасида ўзининг тавсияларини берди.

Шунингдек, Бахмал тумани 4-сонли ИИБда яратилган шароитлар ва улар томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ходимларга кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Вазир ўринбосари Я.Абдулхаков барча туман ИИОга ташрифи давомида масъул ходимларга мурожаатларни ўз вақтида қонуний ҳал этиш, фуқароларни ички ишлар органларидан рози бўлишини таъминлаш, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз” деган концептуал ғоя асосида иш фаолиятимизни олиб боришимиз лозимлиги, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, вазирлик томонидан юборилаётган кўрсатма ва топшириқларни ўзлаштирилганлигини сўраб, ҳар бир ходим китоб ўқиши кераклигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Республика Махсус комиссиянинг 33 ва 34-сон қарорлари ва талаблари асосида вилоятда аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясини тарқалиб кетишини олдини олиш, карантин режимини сўзсиз таъминлаш борасида сектор раҳбарлари, мутасадди ва масъулларга бир қатортопшириқлар берилди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech