Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.Абдулхаков БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 52-сессиясида иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 27 февраль куни Женева шаҳрида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 52-сессияси ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Республикасидан мазкур сессияда иштирок этиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи Яхёжон Абдулхаков ва мамлакатимизнинг бошқа вакиллари Швейцарияга жўнаб кетишди.

Ушбу сессиянинг очилишида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш сўз олиб, ХХ аср ва ХХI асрнинг бошларида инсоният тараққиёти йўлида эришилган натижаларни, айни вақтда ер юзида зўравонлик, низолар ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши каби офатлардан қочишга мажбур бўлган инсонлар сони 100 миллион кишига етганлигини, шу муносабат билан қочқинлар ва мигрантларнинг ҳуқуқлари ҳеч бир “камситишларсиз” таъминланиши ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр билдирган.

Сессия доирасида БМТ Махсус маърузачиларининг 80 та ҳисоботи тингланиб, муҳокама қилиниши, жумладан, болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда озиқ-овқат ва тараққиёт ҳуқуқларига бағишланган мажлислар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, ирқий камситишнинг барча турларига барҳам бериш юзасидан мунозаралар ўтказилиши мўлжалланган.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 52-сессияси доирасида белгиланган тадбирлар давом этмоқда.

Тергов департаменти

Text to speech