Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.Абдулхаков Навоий вилоятидаги ўрганишларини якунлади
Полковник Я.Абдулхаков Навоий вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Ғозғон шаҳарлари, Навбаҳор, Учқудуқ, Нурота ва Кармана туманларида бўлиб, фаолиятни самарали ташкил этиш, жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга оширди.
Жумладан, Навоий шаҳридаги “Янгиобод” ва “Тараққиёт”, Навбаҳор туманидаги “Навкар”, Учқудуқ туманидаги “Мустақиллик”, Нурота туманидаги “Эшон Судур” маҳаллаларида сектор раҳбарлари ҳамда “маҳалла бешлиги” томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ташкил этилган ижтимоий профилактика чоралари ўрганилиб, криминоген вазияти оғир ҳисобланган “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилди, сектор раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги ва масъулияти оширилди.
Учқудуқ туманида ёшлар билан учрашув ўтказилиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва уларни спортга жалб қилиш борасида тумандаги “Ёшлар” марказида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Навоий шаҳар, Навбаҳор ва Кармана туманларида ўтказилган “Хавфсиз тун” тадбирида иштирок этиб, ИИОларида тунги навбатчилик хизмати фаолиятини ташкил этилиши, куч ва воситаларнинг йўналтирилганлиги, ҳуқуқ-тартибот органларининг жамоат тартибини сақлаш борасида ҳамкорликдаги ҳолатига баҳо берилиб, ходимларнинг тунги хизмат жараёнлари текширилди ва эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, вазир ўринбосари тергов бўлинмалари ходимлари билан суҳбатлашиб, тергов сифатини ошириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш юзасидан ходимларга кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ўрганиш жараёнида, аниқланган барча ҳолатлар танқидий муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти