Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.Абдулхаков Жиззах вилоятидаги ўрганишларини якунлади
Полковник Я.Абдулхаков Жиззах вилоятида бўлиб, ички ишлар бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш, жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга оширди.
Жумладан, Мирзачўл туманидаги “Ғалаба”, Дўстлик туманидаги “Саноатчилар”, Арнасой туманидаги “Ғолиблар”, Пахтакор туманидаги “Тошкент”, Зарбдор туманидаги “Мустақиллик”, Зомин туманидаги “Дуоба”, Бахмал туманидаги “Файзобод” ва Ғаллаорол туманидаги “Самарқанд” маҳалласида сектор раҳбарлари ҳамда “маҳалла бешлиги” томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ташкил этилган ижтимоий-профилактик чоралар ўрганилиб, криминоген вазияти оғир ҳисобланган “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилди, сектор раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги ва масъулияти оширилди.
Шунингдек, вазир ўринбосари тергов бўлинмалари ходимлари билан суҳбатлашиб, тергов сифатини ошириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш юзасидан ходимларга кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ўрганиш жараёнида, аниқланган барча ҳолатлар танқидий муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти