Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Яҳёжон Абдулҳақов вилоятимизда жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишларни бевосита жойига бориб ўрганмоқда

Шу кунларда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Яҳёжон Абдулҳақов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Мансур Саттаров шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари, МФЙлар ва бошқа объектларга бориб, жиноятчиликни жиловлаш борасидаги ишларни ўрганмоқда.

Жумладан, Бешариқ тумани ички ишлар бўлимида бўлган Вазир ўринбосари бўлим мутасаддилари билан хизмат самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр алмашди. Ўрганишлар тумандаги “Дала Ҳамид” МФЙда давом этди. Маҳалла “еттилиги” фаолиятини кўздан кечирган мутасаддилар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан зарур тавсиялар беришди.

Туман юқумли касалликлар шифохонасидаги шарт-шароитлар ҳам эътибордан четда қолмади.

Ўзбекистон туманида амалга оширилаётган ўрганишлар давомида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидаги хизмат жараёни билан танишган Вазир ўринбосари бу ерга юмуш билан келган фуқаролар билан ҳам мулоқот ўтказилди.

Яйпан шаҳарчасидаги “Туркистон” МФЙда ҳам маҳалла фаоллари ҳамда ички ишлар органлари фахрийлари билан ўтказилган самимий суҳбат давомида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганишларни тизимли ташкил этиш хусусида сўз юритилди. Фаолларга зарур маслаҳатлар берилди. Маҳалла қошида ташкилланган ёшлар кутубхонаси фаолияти ижобий баҳоланди.

Шу куни мутасаддилар Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси таркибидаги мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пункти (хушёрхона)даги шароитлар билан ҳам танишдилар.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech