Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини муаммоларини ўрганмоқда

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.Ашропов томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамроҳлигида Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, миграциядагилар билан манзилли ишлаш, жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати кўриб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.   

Вазир ўринбосари Р.Ашропов ташриф давомида Нукус шаҳар ИИО ФМБдаги ситуацион марказ фаолияти билан танишиб, у ерда фаолият олиб бораётган ходимларни ўқитиш, тегишли билимга эга бўлган соҳа мутахассисларини ишга қабул қилиш борасида кўрилаётган чораларни ўрганди ва масъулларга топшириқлар берди.

Сўнг, Беруний ва Қонликўл туманларида сайёр қабуллар ташкил этилиб, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари билан мулоқот қилди.

Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Б.Торебеков, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этишдилар.

Қабул давомида, фуқаролар муаммоларини ҳал этишда кўмак сўрашди. Вазир ўринбосари томонидан фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, жойни ўзида ижобий ҳал этилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилган шахсларга ID-карталари расмийлаштириб берилди, айрим фуқароларнинг қўшимча текшириш талаб этиладиган мурожаатлари ижрога қаратилиб, масъулларга топшириқлар берилди ва қонуний ҳал этилиши назоратга олинди.

Республика ишчи гуруҳининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech