Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов томонидан сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.Ашропов томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги “Мономарказ” биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари билан мулоқот қилди.
Сайёр қабулда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор А.А.Ташпулатов ҳамда вазирлик ва Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманнинг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул давомида, жами 73 нафар фуқаролар 49 та масала бўйича муаммоларини ҳал этишда кўмак сўрашди. Вазир ўринбосари томонидан фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, уларнинг 15 таси жойида ижобий ҳал этилди, 9 таси бўйича ариза муаллифларига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, масалани ҳал этиш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижрога қаратилиб, масъулларга топшириқлар берилди ва қонуний ҳал этилиши назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти