Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов Тошкент шаҳрида аҳолини муаммоларини ўрганмоқда

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан республика ишчи гуруҳи томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Режага мувофиқ айни кунларда Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган Инновация маркази биносида сайёр қабули ўтказилмоқда.
Сайёр қабулда Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р. Ашропов билан бирга ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББнинг тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор А.Ташпулатов ҳам иштирок этиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилишмоқда.
Оммавий сайёр қабулга Тошкент шаҳрининг барча туманларида яшовчи жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари ташриф буюришмоқда.
Қабул давомида, фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, жойни ўзида ижобий ҳал этилмоқда, шунингдек, айрим фуқароларнинг қўшимча текшириш талаб этиладиган мурожаатлари ижрога қаратилиб, масъулларга топшириқлар берилиб, қонуний ҳал этилиши назоратга олинмоқда.

Тошкент шаҳрида сайёр қабуллар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech