Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов Жиззах вилоятида аҳолини муаммоларини ўрганмоқда
Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.Ашропов томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамроҳлигида Жиззах вилоятида аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, миграциядагилар билан манзилли ишлаш, жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати кўриб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Вазир ўринбосари Р.Ашропов Жиззах шаҳри, Фориш ва Шароф Рашидов туманлари аҳолиси учун махсус иқтисодий зона дирексиясида ташкил этилган сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари билан мулоқот қилди.
Сайёр қабулда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғ.Т.Қодиров, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этишдилар.
Қабул давомида, фуқаролар муаммоларини ҳал этишда кўмак сўрашди.
Вазир ўринбосари томонидан фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, жойни ўзида ижобий ҳал этилди, шунингдек, айрим фуқароларнинг қўшимча текшириш талаб этиладиган мурожаатлари ижрога қаратилиб, масъулларга топшириқлар берилди ва қонуний ҳал этилиши назоратга олинди.
Республика ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти