Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.Ашропов раислигида танқидий-таҳлилий сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди

Куни кеча, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари барча шахсий таркиби иштирокида 2024 йилнинг ўтган даврида тергов сифати, тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этишда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, хизмат ва ижро интизомига риоя қилиш ҳолатлари, тергов бўлинмаларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоконференцалоқа тизими орқали танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.Ашропов раислигида ўтказилган йиғилишда республика ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилиш бошида ташкилий масала кўрилиб, ҳудудий тергов бошқармаларига янги раҳбарлик лавозимига тайинланганларни шахсий таркибга таништирди.

Вазир ўринбосари полковник Р.Ашропов таҳлилларга тўхталиб, ўтган даврда тергов қилинган жиноят ишлари, жиноят ишларини тамомлаш аҳволи, жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарарнинг ундирилиши, айбланувчиларга нисбатан тўғри ва асосли эҳтиёт чораларини танланиши ва шу каби бошқа барча йўналишларни атрофлича муҳокама қилди.

Йиғилиш давомида ўтган даврда эришилган ижобий натижалар, Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмаларининг кўрсаткичлари, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимларга яратилган шарт-шароитларга тўхталиб ўтиши билан бир қаторда, айрим ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар, мурожаатлар билан ишлаш ва бошқа йўналишларни муҳокама қилиб, камчиликларни олдини олиш, тергов сифатини ошириш юзасидан ҳудудий тергов бошқармалари бошлиқларига аниқ муддатлари белгиланган манзилли топшириқлар берди.

Шу билан бирга, бугунги кунда тергов бўлинмалари ходимлари олдига қўйилаётган талабларга мос равишда масъулиятни янада кучайтириш ҳамда кадрларни билим савиясини ошириш ҳамда хизмат ва ижрочилик интизомига риоя этишга қаратилган қатор вазифаларни белгилаб берди.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech