Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи полковник Я.А. Абдулхаков Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказди
Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, вазир ўринбосари терговчи ва суруштиручларининг ота-оналари билан суҳбатлашиб, уларга ватанпарвар ва садоқатли фарзанд тарбиялаб, ҳар томонлама қўллаб – қувватлаётганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдириб, ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг ИИОларида 35 йил тергов соҳасида 29 йил ишлаган полковник Зикриллаев Улуғбек Лашкарбековични нақафага кузатиш маросими ўтказилди ва Эл-юрт осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, юклатилган хизмат вазифаларига тўлиқ ёндошиб, касб маҳоратини намоён этиб, бошқа ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг ота-оналарига мақтов ёрлиғи ҳамда мукофотлар берилди.
Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси катта терговчиси катта лейтенант Ф.Анваровга иш юритувидаги жиноят иши юзасидан айбланувчига енгиллик яратиб бериш учун таклиф қилинган порани олмасдан, мазкур ҳолат юзасидан ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилганлиги учун 5 млн сўм пул мукофоти берилди.
Учрашувда ходимларнинг хизмат ва хизматдан ташқари вақтда касбий маданият ва хизмат интизоми қоидаларига қатъий риоя этишлари, ёш ходимларнинг юриш-туриши, хулқ-атворини назорат қилиб бориш, улар томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олишда оиланинг, ота-оналарнинг муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида ходимлар билан боғлиқ салбий иллатлар ва ҳодисалар содир бўлишини олдини олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шахсий намуна сифатида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва фарзанд тарбияси учун вақт ажратиш ҳамда бошқа масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, таклифлар муҳокама қилинди ва тақдирланган ходимлар, уларнинг ота-оналари ҳамда фахрийлар билан бирга Вазир ўринбосари Сирдарё вилояти ИИБнинг узида эсдалик учун фотосуратга тушди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти