Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи полковник Я.А.Абдулхаков Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказди
Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, вазир ўринбосари терговчи ва суруштиручларининг ота-оналари билан суҳбатлашиб, уларга ватанпарвар ва садоқатли фарзанд тарбиялаб, ҳар томонлама қўллаб – қувватлаётганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдириб, ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Учрашувда ходимларнинг хизмат ва хизматдан ташқари вақтда касбий маданият ва хизмат интизоми қоидаларига қатъий риоя этишлари, ёш ходимларнинг юриш-туриши, хулқ-атворини назорат қилиб бориш, улар томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олишда оиланинг, ота-оналарнинг муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида ходимлар билан боғлиқ салбий иллатлар ва ҳодисалар содир бўлишини олдини олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шахсий намуна сифатида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва фарзанд тарбияси учун вақт ажратиш ҳамда бошқа масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, таклифлар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти