Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи полковник Я.А.Абдулхаков Самарқанд вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни полковник Я.Абдулхаков Каттақўрғон шаҳри, Булунғур, Пахтачи, Нарпай ва Каттақўрғон туманлари ИИБларига ташриф буюриб, ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг барча ўринбосарлари ҳамда ҳудудий прокурорлар билан учрашиб, ИИБларида ташкил этилган сўровхоналар ва навбатчилик қисмлари фаолияти билан танишди.
Шунингдек, вазир ўринбосари тергов бўлинмалари ходимлари билан суҳбатлашиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлиги ўрганилди, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш ҳамда тергов сифатини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Пастдарғом туманида “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органларининг тунги йўриқномасида иштирок этиб, масъулларга жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Полковник Я.Абдулхаковнинг Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти