Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи полковник Я.Абдулхаковнинг Сирдарё вилоятида ўрганиш ишлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни полковник Я.Абдулхаков Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ИИБга ташриф буюриб, ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг барча ўринбосарлари ҳамда ҳудудий прокурорлар билан учрашиб, ИИБда ташкил этилган сўровхоналар ва навбатчилик қисмлари фаолияти билан танишди.

Шунингдек, вазир ўринбосари тергов бўлинмалари ходимлари билан суҳбатлашиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлиги ўрганилди, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш ҳамда тергов сифатини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари, жиноятчилик даражаси оғир ҳудуд саналган маҳаллалар, жумладан, Оқолтин туманидаги Мустақиллик ва Янгиҳаёт маҳаллаларига ташриф буюриб, МФЙ фаоллари билан учрашди ва у ерда жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имкон берган шарт шароитларни ўрганиб, криминоген вазиятни яхшилаш ва жиноятчиликни олдини олиш юзасидан рахбарларга тушунтиришлар бериб ўтди.

Боёвут туманига Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ва вилоят прокурори билан бирга бориб, у ерда “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органларининг тунги йўриқномасида иштирок этиб, масъулларга жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар кўрсатиб ўтди.

Шундан сўнг, Боёвут туманидаги қизил ҳудудга киритилган Ширин маҳаласига ҳам бориб, тергов-тезкор гуруҳи ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари чақирилиб, уларнинг тезкор ва шайлик даражаси ўрганиб, криминоген вазиятни яхшилаш ва жиноятчиликни олдини олиш юзасидан рахбарларга тушунтиришлар бериб ўтди.   

Полковник Я.Абдулхаковнинг Сирдарё вилоятидаги ўрганишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech