Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи полковник Р.А. Ашропов Тошкент вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ҳамда криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш юзасидан жорий йилнинг 4 март куни полковник Р.Ашропов Чирчиқ шаҳрига ташриф буюриб, амалга оширилган ишлар билан танишди.

Хусусан, сектор раҳбарлари билан биргаликда криминоген вазияти оғир бўлган “Ёшлик” ва “Истиқлол” МФЙларида бўлиб, “маҳалла еттилиги” билан учрашди, “ижтимоий профилактика” тизими доирасида кўрилаётган чоралар билан танишди, ишларни аниқ ва манзилли режа асосида ташкил этиш бўйича топшириқлар бериб, амалий чора-тадбирларни белгилади.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳридаги 14-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига бориб, ўқувчилар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди, ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, етарлича шарт-шароитлар яратиш юзасидан масъулларга тавсиялар берди.

Сўнг, вазир ўринбосари Р.Ашропов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетидаги ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти билан танишди, ҳамкорликда бажариладиган ишлар бўйича келгусидаги вазифаларни белгилаб берди.

Полковник Р.Ашроповнинг Тошкент вилоятидаги ўрганишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech