Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Я.А.Абдулхаков Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий Тергов бўлинмалари фаолиятини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоятнинг Бойсун, Шеробод, Музробод ва Ангор туманлари ИИБларига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган сўровхоналар фаолиятининг аҳволи ҳамда Тергов бўлинмалари хизмат фаолиятини ўрганди.

Жумладан, вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан ИИВнинг 16.06.2020 йилги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.06.2020 йилги кўрсатма бандларининг ижроси бўйича, ИИБларда ташкил этилган сўровхона фаолиятининг умумий аҳволи, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари яъни Бойсун, Шеробод, Музробод ва Ангор туманларининг хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи, шунингдек тергов бўлинмасида ташкил қилинган адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини ошириш бўйича бир қатор аниқ манзилли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолияти ўрганиш давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech