Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоятнинг Бухоро шаҳар ИИО ФМБ, Бухоро, Олот, Қоракўл ва Ромитан туманлари ИИБларига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган сўровхоналар фаолиятининг аҳволи ҳамда Тергов бўлимлари хизмат фаолиятини ўрганди

Жумладан, вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан ИИВнинг 16.06.2020 йилги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.09.2020 йилги кўрсатма бандларининг ижроси бўйича, ИИБларда ташкил этилган сўровхона фаолиятининг умумий аҳволи, Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари яъни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ, Бухоро, Олот, Қоракўл ва Ромитан туманларининг хизмат хоналарида яратилган шарт-шароитлар, суриштирувчи ва терговчиларнинг юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ҳамда жиноят ишлари, хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи, шунингдек, тергов бўлинмасида ташкил қилинган адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини янада ошириш бўйича бир қатор аниқ манзилли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, шу куни соат 15:00 да Бухоро вилояти ИИБ мажлислар залида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Б.Валиев иштирокида Бош прокуратуранинг Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси бошлиғи Л.Т.Қаландаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2018 йилги ПФ-5566-сонли ва 10.08.2020 йилги ПФ-6041-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш жараёнида ходимлар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда “Электрон жиноий ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими ва “Е-material” электрон тизими билан ишлаш, шунингдек ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар тўғрисида
ўқув-семенар машғулоти ўтказилди.

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолиятининг ўрганиш давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech