Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.Абдулхаков Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳри ИИО фаолиятини ўрганди
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни полковник Я.Абдулхаков Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани va Зарафшон шаҳри ИИБларига ташриф буюриб, ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг барча ўринбосарлари ҳамда ҳудудий прокурорлар билан учрашиб, ИИБда ташкил этилган сўровхоналар ва навбатчилик қисмлари фаолияти билан танишди.
Жиноятчилик даражаси оғир ҳудуд саналган маҳаллалар, жумладан, Учқудуқ туманидаги «Мустақиллик» маҳалласига ташриф буюриб, МФЙ фаоллари билан учрашди ва у ерда жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имкон берган шарт шароитларни ўрганиб, криминоген вазиятни яхшилаш ва жиноятчиликни олдини олиш юзасидан раҳбарларга тушунтиришлар бериб ўтди.
Шунингдек, Учқудуқ туманида жойлашган «Ёшлар» марказига ташриф буюриб, марказда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг оғир атлетика, бадиий гимнастика вa стол тенниси турлари учун ажратилган спорт заллари ҳамда бошқа яратилган шарт-шароитлар билан танишиб ёшлар билан суҳбат ўтказди.
Бундан ташқари, вилоят ИИБ бошлиғи ва вилоят прокурори билан бирга Навоий шаҳрида бўлиб ўтган “Хавфсиз тун” тадбири давомида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, масъулларга жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар кўрсатиб ўтди.
Сўнгра, вилоят прокуратурасига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган “тергов полигони” билан танишиб чиқди.
Полковник Я.Абдулхаковнинг Навоий вилоятидаги ўрганишлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти