Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратурасида вазир ўринбосари, Тергов департаменти бошлиғи Я.А.Абдулхаков томонидан маҳорат дарси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ–5076-сон қарори ҳамда ИИВнинг 2021 йил 25 августдаги буйруғи ижросини таъминлаш, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Академиясида ички ишлар органлари учун кадрларни мақсадли касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш, назарий таълимнинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш ва Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларининг Академияда малакали мутахассис кадрлар тайёрлашдаги фаолиятини тизимли ташкил этиш ва бу борада уларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 23 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратураси тингловчилари учун “Ички ишлар органларининг тергов фаолиятини ташкил этиш” ўқув модули доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи, полковник Я.Абдулхаков томонидан машғулот ўтказилди.
Машғулот давомида Я.А.Абдулхаков дастлаб тергов органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, сўнг Ички ишлар органларида хизмат қилаётган раҳбарнинг хизматни қай тарзда ташкил этиши, унинг ўз устида ишлаши, замонавий билим-кўникмаларни ўзлаштириши, танқидий ва мантиқий фикрлай оладиган, ўзининг касбий компетенцияларини мунтазам равишда ошириб бориши шартлигини баён этди. Раҳбар ҳар қандай вазиятларда ҳам оғир-босиқ, маънан етук, оила ва жамиятда ўзгаларга ўрнак бўладиган, ўзининг, ўзгаларнинг ҳамда Ватанининг нуфузига путур етказадиган хатти-ҳаракатлардан тийилиши, белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига ҳам қатъий риоя этиши, шунингдек, жамоани ўзини орқасидан ҳақиқий лидерлардек эргаштира олиш қобилиятига эга бўлмоғи даркорлиги, агар раҳбар ўз устида ишлашдан тўхтаб қолса, у нафақат ўзининг ривожланиши, балки ўзи хизмат қилаётган ташкилотининг ҳам ривожланишига тўсиқ бўлиши ҳақида алоҳида тўхталиб, бу камчиликларга йўл қўйилганда, ташкилотда турли хил келишмовчиликлар, тушунмовчиликлар, сансалорликлар ва албатта, таназзул эшиклари очилишига сабаб бўлишини айтиб ўтди.
Шунингдек, вазир ўринбосари бугунги замонавий раҳбар қуйи бўғинга тушиб, долзарб муаммолар ва ташаббусларни жамоаси билан бирга баҳам кўриб, халқ ичига кириб, ишлаш даври келганлигини алоҳида таъкидлаб, ИИО хизмат қилаётган раҳбарларнинг таҳлилий-тактик ҳамда стратегик фикрлаш, таҳлил қилиш, режалаштириш, бошқарув соҳасидаги турли муаммоларнинг оптимал ечимларини топиш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга раҳбар кадрларни тайёрлаш самарадорлигини оширишга қаратилган фикрлари ҳақида тушунтириб, келгусида раҳбарлар томонидан амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирларни қай тарзда амалга ошириш бўйича мулоҳазаларини бериб ўтди.
Машғулот сўнггида тингловчилар хизматни ташкил этиш, тергов сифатини ошириш ҳақидаги ҳамда бошқа ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.
Муаллиф: Тергов департаменти Кадрлар булинмаси
МТБ инспектори майор Г.К. Набиев
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти