Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари полковник О.Т.Қулбеков томонидан Навоий вилояти ИИБ ва шаҳар-туман ИИБлари фаолияти ўрганилди

Жорий йилнинг 26-28 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари полковник О.Т.Қулбеков томонидан Навоий вилояти ИИБ ва шаҳар-туман ИИБлари ҳамда тергов бўлинмалари фаолияти ўрганилди.

Хусусан, Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари ходимларига яратилган шарт-шароитлар, уларнинг хизмат фаолияти ва иш юкламалари ўрганилиб, суриштирувчи ва терговчиларда мавжуд муаммоларни аниқлаш мақсадида улар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилди.

Бундан ташқари, вилоятнинг Навоий шаҳри, Кармана, Навбаҳор ва Нурота туман Ички ишлар бўлимларида ташкил этилган сўровхоналар фаолияти тўлиқ ўрганилиб, белгиланган вазифалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Якунда Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти ва барча туман-шаҳар ИИБ масъул ходимлари ҳамда суриштирувчи ва терговчилар иштирокида видео селектор тарзида муҳокама йиғилиши ўтказилиб, ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди ҳамда Ички ишлар вазирининг буйруқ талаблари ходимларга етказилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech