Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментида ўқув ва амалий машғулотлар ташкил этилди

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмаларда хизмат олиб бораётган тергов ходимларини касбий малакасини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, суриштирув ва дастлабки терговни сифатини янада ошириши мақсадида, жорий йилнинг 09 март куни “Диний экстремизм, терроризм ва унинг кўринишлари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишга ихтисослаштирилган терговчиларни тайёрлаш мақсадида ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги 43-сонли фармойишга асосан, Тергов департаментида белгиланган ўқув ва амалий машғулотлар 2 босқичга бўлинган ҳолда ташкил этилди.

(Биринчи босқич 2021 йил 15 мартдан 27 март кунига қадар, иккинчи босқич 29 мартдан 10 апрельга қадар белгиланган.)

Машғулотларнинг биринчи босқичида, Тошкент шаҳар, Тошкент, Наманган, Андижон, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармалари ва қуйи бўлинмаларда хизмат олиб бораётган жами 8 нафар тергов ходимлари таклиф этилган.

Ташкил этилган ўқув жараёнлари куннинг биринчи ярмида назарий (ИИВнинг бошқа соҳавий хизматлар, бошқа давлат ташкилотлари ва қўмиталаридан белгиланган ходимлари таклиф этилиб, умумий тушунчалар ва мунозаралар ташкил этиш) ва иккинчи ярми амалий машғулотлар (Тергов департаменти Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси ходимлари иш юритувидаги жиноят ишлари юзасидан олиб бораётган дастлабки тергов ҳаракатларини ўрганиш, уларда иштирокини таъминлаш) тарзида ташкил этилган.

Шунингдек, ўқув жараёнларни янада қизиқарли ва мунозаралари ўтказиш мақсадида тергов ходимларни белгиланган жадвал асосида ИИВнинг бошқа соҳавий хизматлар ҳамда давлат ташкилоти ва қўмиталар билан ҳамкорликни таъминлаш мақсадида, айнан улар жойлашган биноларга борилиб, иш жараёнлари ҳамда жиноятларни тергов қилишда мавжуд имкониятлари ўрганиб бориш ташкил этилди.

Ўқув машғулотларнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 15 март кунидан бошланган. Ходимлар томонидан ИИВнинг ТЭҚКББ, Тезкор ҳамкорлик бошқармаси, Интерпол миллий маркази, Эксперт-криминалистика маркази, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, шунингдек, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ислом цивилизацияси маркази, Давлат божхона қўмитаси масъул ходимлари иштирокида, ушбу соҳавий хизматлар жойлашган биноларга борилиб, ўқув машғулотлари ва мунозаравий суҳбатлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 27 март куни мазкур ўқув машғулотларнинг биринчи босқичи якунланиб, унда иштирок этган тергов ходимларига Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Ўқув машғулотларнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 29 март кунидан 10 апрель кунига қадар белгиланган бўлиб, унда Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Транспортда ХТББ ҳузуридаги тергов ходимлари таклиф этилган.


Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech