ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимларида 4 ойлик фаолият сарҳисоб қилинди
2020 йилнинг 23 май куни соат 10:00 ларда Тергов бўлинмаларининг 2020 йилнинг 4 ойлик иш фаолияти, амалга ошириладиган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар бўйича видеоконференцалоқа тизими орқали тезкор йиғилиш ўтказилди.
Тезкор йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБ, ҳамда Транспортда ХТББлари ҳузуридаги тергов бошқармалари раҳбарлари, тергов фаолятини ташкиллаштириш бўлим ходимлари ҳамда шаҳар-туман тергов бўлинмалари раҳбарлари марказий студиялардан туриб қатнашдилар.
Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, унда тергов бўлинмалари томонидан жиноят ишларини тамомлаш кўрсаткичлари, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга етказилган моддий зарарни ундириш аҳволи, тергов бўлинмалари томонидан айб эълон қилиниб, судларга юборилган жиноят ишлари бўйича судлар томонидан айбланувчиларнинг оқланиши ҳолатларининг учраётганлиги, шунингдек, суриштирув ва тергов ҳаракатларининг ҳар томонлама, тўла ва холисона олиб борилмаганлиги, айбланувчиларнинг ҳаракатлари нотўғри малакаланганлиги оқибатида прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш учун қайтарилаётганлиги, фош этилмаган ва қидирув асосида тўхтатилаётган жиноят ишлар бўйича қабул қилинган тўхтатиш ҳақидаги қарорлар прокуратура органлари томонидан бекор қилиниши ачинарли ҳолат эканлиги таъкидланди.
Тергов департаментига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилинганда, айрим тергов ходимлари томонидан процессуал ҳаракатларни ўтказиш жараёнида фуқаролар билан носамимий мулоқотга киришаётганлиги, процесс иштирокчилари билан қўпол муносабатда бўлаётганлиги ҳолатлари кузатилаётганлиги алоҳида қайд этилиб, келгусида бу каби ҳолатларни такрорланишини олдини олиш борасида кўрсатма ва топшириғлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти