Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

ИИВ ўринбосари полковник Я.Абдулҳаков вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров билан биргаликда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишларининг аҳволини ўрганишди

ИИВ ўринбосари полковник Я.Абдулҳаков вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров билан биргаликда Фориш туманининг олис ҳудудларидаги давлат мактабгача таълим муассасаларида ҳамда ўрта умумтаълим мактабларида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишларининг аҳволини ўрганишди.

Ўрганиш давомида бир қатор масалалар аниқланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар юкланди.

Бундан ташқари, маҳаллаларда фаоллар билан ўтказилган мулоқотларда аҳоли яшаш уйларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, қишнинг қаҳратон кунларида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш ҳамда мавсумни беталофот ўтказишга қаратилган тарғибот тадбирларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга аҳоли муаммолари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш, қонунбузарликларнинг олдини олиш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech