ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида тергов бўлинмалари ходимлари учун ўқув машғулотлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сон Қарорига асосан, ички ишлар органларининг тергов бўлинма ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ходимлар касбий тайёргарлигининг юқори даражасини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16-17 июнь кунлари Тергов департаментининг қуйи тергов бўлинмаларида хизмат қилаётган суриштирувчи ва терговчиларни департаментга жалб қилган ҳолда қисқа муддатли амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўқув машғулотларида суриштирувчи ва терговчиларга бой тажрибага эга мутахассис ходимлар томонидан айрим турдаги жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича маърузалар ўқилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-105-сон Қарори асосида ташкил этилган “Электрон суриштирув ва тергов ягона ахборот тизими” бўйича ҳужжатлар алмашинуви жараёни юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.
Амалий ўқув машғулотлари доирасида суриштирувчи ва терговчилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Хадича Сулаймонова” номидаги республика суд экспертизаси марказига ташриф буюришиб, марказлар иш фаолияти билан яқиндан танишишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Муаллиф: Тергов департаменти Кадрлар булинмаси
МТБ инспектори майор Г.К. Набиев
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти