Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Расмий маълумот: Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда ички ишлар вазиридан ёрдам сўраган блогерларнинг уйи тинтув қилинди” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Рахматов Хусниддиннинг тан-жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ташаббуси билан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жиноят иши бўйича комиссион суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, уни ўтказиш Республика суд-тиббий илмий амалий маркази мутахасисларига топширилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки терговнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилиши устидан Тергов департаменти томонидан назорат ўрнатилган бўлиб, томонларнинг важлари тегишли экспертиза ва бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш йўли билан тўлиқ текширилиши ҳамда тергов якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech