Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Интернет ижтимоий тармоқларида ички ишлар ходими фуқаронинг оғиз бўшлиғидан гиёҳванд воситасига ўхшаган модда олганлиги юзасидан маълумот

Аниқланишича, жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 15:00 да Қўшработ тумани, “Ором” тўйхонаси қаршисида ҳайдовчи 20 ёшли Р.Т., бошқарувида бўлган “Labo” русумли автомашинани қарама-қарши йўналишга ўтиб бошқариши оқибатида қарама-қарши йўналишдан унга қараб ҳаракатланаётган 16 ёшли С.С.,нинг бошқарувида бўлган “Ваз-2101” русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.

ЙТҲ натижасида ҳеч бир киши тан жароҳати олмаган, автомашиналар шикастланган.

Ҳодиса содир бўлган жойга етиб боришган ИИБ ЙХҲБ инспекторларини кўриб ҳайдовчи Р.Т., оғиз бўшлиғига номаълум модда солиб, уни ютишга ҳаракат қилган вақтида, жамоатчилик кучи ёрдамида унинг оғзидан 1000  сўмлик купюрага ўралган, “Спички” ёзуви бор гугурт қути ичига солинган, қуруқ ҳолдаги, майдаланган, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда ҳамда чўнтагида гиёҳванд модда истеъмоли учун мослаштирилган, ангишвона ўрнатилган баклашка қопқоғи борлиги аниқланиб, ҳайдовчи Р.Т., туман ИИБ маъмурий биносига олиб келиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Р.Т.,дан ашёвий далил тариқасида олинган бир дона “спички” ёзувли гугурт қутичасига солинган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ҳолдаги ўсимлик моддаси таркибида гиёҳванд воситаси таркибида  гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги, бу модда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси турига киришлиги, соф оғирлиги 0,47 граммга тенг эканлиги, бир дона кўк рангли елим қопқоқ ичидан гиёҳванд модда-тетрагидроканнабинол модда излари топилганлиги баён қилинган.        

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекиситон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech