Интерпол Бош котибияти томонидан биометрик маълумотлар ва халқаро маълумотлар алмашиш мақсадида онлайн ўқув курси ташкил этилди
Жорий йилнинг 01-31 октябр кунлари Интерпол Бош котибияти томонидан халқаро маълумотлар алмашиш мақсадида онлайн ўқув курси ташкил этилди. Унда Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази катта эксперти капитан Абдурашидов Абдусамад Абдуганиевич, эксперт, катта лейтенант Набиев Музаффар Алавутдинович, Тошкент шахар ИИББ ЭКМ бошлиғи ўринбосари подполковник Равшанбеков Алишер Улуғбекович ва ЭКМ бош эксперти майор Одинаев Элдор Эргашовичлар иштирок этдилар
Ўқув курсининг асосий қисми инсоннинг биометрик маълумотлари бўлган ДНК профили, бармоқ излари ва ташқи юз қиёфасига оид маълумотлар бўйича семинар-тренингларга бағишланди. Бунда Интерпол Бош котибияти томонидан халқаро тажрибага эга мутахасислар томонидан воқеа жойини сифатли кўздан кечириш, бармоқ изини сифатли олишга таъсир этадиган омиллар, ташқи юз қиёфасидан таниб олишда дуч келинадиган муаммолар, замонавий автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизимлари орқали жиноятни фош этиш истиқболлари, ДНК профилининг ўзига хос хусусиятлари мавзуларида батафсил маълумотлар берилди.
ДНК профили, бармоқ излари ва ташқи юз қиёфаси сақланадиган Интерпол маълумотлар базасида текшириш учун халқаро маълумот алмашиш тартиблари, халқаро тан олинган ягона форматлар ва маълумот алмашиш манбаси мавзусидаги семинар ИИВ ҳодимларининг халқаро майдонда, тез ва сифатли маълумотлар алмашиш бўйича саводхонлигини оширди.
Келгусида бу турдаги семинар-тренинглар ходимларнинг халқаро майдондаги илмий салохиятини оширишга хизмат қилгани сабабли, ИИВ ЭКБМ бу йўналишдаги семинар тренингларни ташкил қилишга хайрихохлиги билдиради.
ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази