Ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорнинг мурожаати ҳал этилди.
Зайниддин Холмирзаев кўп йиллардан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади. Ушбу соҳа кўчма соҳа хисоблангани боис арилар тоғ ва тоғ олди худудлари, экинзор майдонларида парваришланади. Зайниддин Ҳолмирзаевнинг ҳам яшаш жойи Наманган шаҳрида, бироқ асалариларни йилнинг февраль ойидан декабрь ойигача Учқўрғон ва Норин туманларидаги бир неча ҳудудларда парвариш қилиб боради. Айни кунларда эса арилар тухум қўйишлари учун озуқа берадиган вақт.
Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кўрилаётган қатъий чора тадбирлар туфайли ушбу фуқаро шаҳардан туманга қатнаши учун муаммолар юзага келаётган эди. Кун.уз ахборот сайти орқали мурожаат йўллаган Зайниддин Холмирзаевга 2020 йил 14 апрель кунидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни тўла қонли бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан ташкил этилиб, фаолият олиб бораётган “Республика ҳудудида коронавирус пандемияси вақтида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини ташкиллаштириш ҳамда мониторинггини таъминлаш бўйича республика тезкор ШТАБ”ининг кўрсатмаси билан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ биносида ташкил этилган штаб ишчи гуруҳи кўмагида карантин постларидан хеч қандай тўсиқларсиз харакатланишига рухсат берилди.
Бошқармада ташкил этилган штаб ишчи гурухи ўз фаолиятини сутка давомида узлуксиз равишда амалга оширмоқда. Мақсад эса иқтисодиёт, саноат, озиқ овқат, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг карантин постларидан тўсиқсиз харакатланишини таъминлашдир.
Мурожаат учун телефонлар: +99895 309-50-02, +99895 307-50-02, (69) 234-20-85
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати