Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳисобот йиғилиши: таҳлил ва натижалар

Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар таҳлилига бағишланган сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тегров бошқармаси ва унинг қўйи тизимлари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Исроил Химматов очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сонли қарори мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.  Жумладан, Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига ҳар бир ходим амал қилиши лозимлиги бўйича тегишли тавсия ва йўриқномалар берди.

Тадбирда сўз олган ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Улуғбек Авилов Юртбошимизнинг юқоридаги қарори ва унинг ички ишлар органлари ходимлари фаолиятидаги аҳамияти хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг ўтган йилда Тергов бошқармаси ва унинг қўйи тизимлари ходимларининг фаолият давомида амалга оширган ишлари, эришган ютуқлари билан бирга йўл қўйилган камчиликлари атрофлича таҳлил этилди.

Жорий 2023 йил - “Тергов сифатини ошириш йили” деб эълон қилинганлигидан келиб чиқиб, келгуси режалар ва вазифалар белгилаб олинди.

Якунда хизмат фаолияти давомида ижобий кўрсаткичларга эришиб, камчиликка йўл қўймаган Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси, Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ва Касби тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи  ходимлари ва бошқа юқори кўрсаткичларга эришган тергов бўлинмалари ва уларнинг ходимлари Тергов бошқармасининг фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech