Ижтимоий тармоқларда "Самарқандда одамларни қадри" номи остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Расмий маълумот
2021 йилнинг 27 февраль куни соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳри Панжикент кўчасида жойлашган “SARDOR MANSUR IXTIYOR” оилавий овқатланиш ошхонасидан 26 ёшли Шахром А., таниши Бахтиёр Б., билан маст ҳолда ташқарига чиқиб, баланд овозда турли ҳақоратли сўзлар билан гаплашиб, ушбу ошхонага туғилган кунини ўтказиш учун келган 47 ёшли Баходур К., томонга қараб бақирганларида, Баходир К., танбеҳ бергани ёқмаганлиги оқибатида, ёқасидан ушлаганларида Баҳодур К., нинг ўғли 20 ёшли Асадбек А., ҳамда жияни 27 ёшли Дамир К., лар келиб уларни ажратиб, Шахром А., Бахтиёр Б.,лар билан жанжаллашиб кетган. Ушбу жанжални кўрган фуқаролар уларни ажратиб, яраштириб уйларига кетказиб юборишган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, юқорида кўрсатилган фуқаролар бир-бирларига даъвоси йўқлигини, ариза ёзишдан бош тортишларини ва суд тиббий экспертизадан ўтмасликларини билдирганлар. Лекин ушбу фуқаролар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузганликлари юзасидан, ҳудуд профилактика инспектори томонидан тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси 1-қисми (Майда безорилик) билан баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига тақдим қилинган ва суднинг қарорига кўра, Шахром А., Бахтиёр Б., Дамир К., Асадбек А.,ларга нисбатан 3 (уч) сутка маъмурий қамоқ ва Бахтиёр Б.,га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 735 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти