Янги йилда Тергов департаменти раҳбарияти томонидан фуқароларни видеоконференцалоқа орқали қабул қилиш бошланди
Жорий йилнинг 12 январь куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Жиззах, Андижон ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси ўтказилган тергов ҳаракатлари ва қабул қилинган қарордан норози ҳамда 1 таси терговга қадар текширув тўлиқ олиб борилмаганлиги масалаларини ташкил этади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 таси бўйича тушунтириш берилиб, қолган 1 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаатлари ижрога қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти