Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Йилнинг энг яхшилари

Ички ишлар органлари тергов бўлинмаларида хизмат қилаётган суриштирувчи ва терговчилар ўртасида “Энг яхши терговчи” ва “Энг яхши тергов жамоаси” аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 24 августдаги 539-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жорий йил 20 сентябрдаги Фармойишига асосан, Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида “Энг яхши терговчи” ва “Энг яхши тергов жамоаси” номинациялари бўйича кўрик-танловнинг якуний Республика босқичи бўлиб ўтди.

Унга кўра, ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритиб, биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ходимлар танловнинг Республика босқичида ўзаро ва ҳудудий бўлинмалар ўртасида беллашишди.

Республика босқичида иштирокчилар жами 5 та шарт бўйича баҳслашдилар:

- жисмоний тайёргарлик бўйича (турникда тортилиш, 100 метр масофага югуриш, 3000 метр масофага югуриш);

- жанговар тайёргарлик бўйича (пистолетни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш ҳамда қуролдан ўқ отиш);

- интеллектуал ва индивидуал психологик хусусиятларни аниқлашга қаратилган тест синовлари;

- билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари;

- иштирокчиларнинг назарий билимларини суҳбат ўтказиш йўли билан баҳолаш.

Якуний шартда ходимларнинг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларини амалиётда қўллаш, Олий суд Пленумининг қарорлари, ички ишлар органлари фаолиятига алоқадор халқаро ҳуқуқий нормалар, тергов жараёнида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иш фаолиятида қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар бўйича ходимларнинг билим савияси баҳоланди.

Муросасиз ва қизиқарли кечган баҳслар якунига кўра ғолиблар шоҳсупасида қўйидаги тергов жамоалари жойлашишди:

“Энг яхши тергов жамоаси”номинациясининг республика финал босқичида:

3-ўрин:

- Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси жамоаси;

2-ўрин:

- Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси жамоаси;

Фахрли 1-ўрин:

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси жамоаси

 

Шу билан бирга, суриштирувчи ва терговчилар ўртасида индивидуал кўринишда кечган баҳслар якунига кўра, “Энг яхши терговчи” номинациясининг республика финал босқичида:

3-ўринни:

Навоий вилояти Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Файзуллаева Муяссар Асадулло қизи;

2-ўринни:

- Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси капитан Норматов Рустам Раимжон ўғли;

Фахрли 1-ўринни:

- Хоразм вилояти Хива тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи суриштирувчиси капитан Жуманиязов Жалолбек Собиржонович қўлга киритдилар;

Мазкур танлов ички ишлар органлари тергов бўлинмалари шахсий таркибининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш, уларнинг билим савиясини ошириш, хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарликларини кучайтириш, амалий кўникмаларни эгаллаганликларини аниқлаш ҳамда ходимлар ўртасида ўзаро тажриба алмашишга кўмак берди.

Кўрик-танлов якунига кўра, Вазир ўринбосари Р.Ашропов томонидан “Энг яхши тергов жамоаси”, “Энг яхши терговчи” номинациялари ғолиблари ҳамда тадбирда фаол иштирок этган иштирокчилар алоҳида эътироф этилиб, мукофотлар билан тақдирландилар.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech