Кадрлар малакасини узлуксиз ошириб бориш бугунги кун талаби
Ҳудудий ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда касбий тайёргарлигини юқори даражага олиб чиқиш мақсадида Ички ишлар вазири ўринбосарининг тегишли фармойишига асосан жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари соҳада хизмат қилаётган 30 нафар ёш ходимлар Тергов департаментига жалб этилиб, улар билан қисқа муддатли амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.
Мазкур ўқув машғулотлари давомида тергов бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг замонавий дунёқарашини юксалтириш энг асосий мақсад этиб белгиланди.
Тасдиқланган режа-дастур асосида ёш ходимларга амалий машғулотлар ўтказилиб, соҳадаги замонавий янгиликлар, маълумотлар ва тушунтиришларни назарда тутувчи дарслар ўтилиши таъминланди.
Келгусида мазкур йўналишдаги амалий ўқув машғулотлари давом эттирилиб, тергов бўлинмалари ходимларнинг малакасини янада сифатли ошириш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Муаллиф: Бўлим бошлиғи
майор О.Х. Валихонов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти