Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳар бир жиноят жамоатчилик назоратида

Жорий йилнинг 18 июнь куни Наманган шаҳрида содир бўлган қотиллик жинояти бўйича Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Т.Мустафаев 19 июнь куни кенг жамоатчилик орасида муҳокама ўтказди.

Муҳокама Наманган шаҳридаги санъат коллежида ўтказилиб, унда Тергов бошқармаси бошлиғи, Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи А. Хужахонов, Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари ва маҳаллада яшовчи фуқаролар иштирок этган.

Жиноятни таҳлил қилиш жарёнида Тергов бошқармаси бошлиғи Т.Мустафаев жиноятнинг салбий оқибатлари, унинг содир этилишига яратилган шарт-шароитларни чуқур таҳлил қилган ҳолда маҳаллада яшовчи фуқароларни огоҳликка давъат этиб, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда келгусида жиноятчиликни олдини олиш ва профилактик чора тадбирларни кучайтириш мақсадида жиноят содир этишга мойил шахслар билан қўшимча чора тадбирлар ўтказишда жамоатчиликнинг ўрни жуда катта эканлигини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз қасддан одам ўлдириш (оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаган тақдирда) ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекситон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech