Коррупцияга қарши курашиш бўйича навбатдаги ўқув семинари ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари, Божхона, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, прокуратура ва суд органлари ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
2 июлдаги 2752-сонли Қарори ҳамда 2019 йил 27 майдаги 5729-сонли Фармони ижросини ташкил этиш ва улардан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш юзасидан семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, коррупция билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш услублари ҳамда дастлабки терговда амалиётда юзага келаётган муаммолар муҳокама қилинди ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, таклифлар билдирилди.
Семинарда келгусида давлатимиз равнақи учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси масъул эканлиги, коррупцияга қарши курашиш – бутун бир миллат зиммасидаги масъулият эканлигини англаб, миллий давлатчилигимиз равнақи учун барча сидқидилдан меҳнат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти